Қамоқдаги эрига марихуана олиб борган аёл 40 “минималка” жарима тўлади



 
  Расм манбаси : ИА Красная весна

Марихуана атиги 1,7 грамм эди. Суд енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб, аёлга фақат жарима белгилаш билан чекланди

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг сайёр мажлисида Фаёзахон Турдиеванинг (исм шартли) жиноят иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. “Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, у озодликдан маҳрум этилган турмуш ўртоғи билан учрашувга марихуана гиёҳвандлик моддаси олиб келганида қўлга тушган.

1,7 грамм гиёҳвандлик моддаси соч турмаклаш ашёси ичига яширилган экан. Бу маҳкум билан учрашувдан олдин ўтказилган шахсий кўрик чоғида аниқланган.

Айтилишича, Ф.Турдиеванинг турмуш ўртоғи гиёҳванд моддалар сақлаш билан боғлиқ жиноятда айбланиб, суд ҳукми билан жазо муддатини ўтаётган бўлган.  

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди Турдиеванинг оилавий аҳволини, муқаддам судланмаганлигини ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 40 баравари миқдорида жарима жазосини тайинлади.

2019-03-20 20:55:58  |  2159 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация