2018 йилда гиёҳванд моддалари олди-сотдиси билан боғлиқ 989 та жиноят иши қўзғатилган



 
  Расм манбаси : Ёшлар медиа маркази

Жорий йилнинг ўтган қарийб 2 ойида бундай ишлар сони 120 дан ошди

2018 йил давомида гиёҳванд моддалари олди-сотдиси билан боғлиқ 989 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ушбу жиноят ишлари доирасида 50 килограммдан ортиқроқ турли хил гиёҳванд моддалари далилий ашё сифатида олинган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Сайфулло Аҳмедов Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашида «Ёшлар – наркотик ва гиёҳвандликка қарши» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, жорий йил бошидан ҳозирга қадар 121 та гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

Тадбирда психотроп моддаларнинг инсон руҳиятига қаттиқ таъсири, яқинда қонунчилик йўли билан психотроп моддалар сирасига киритилган трамадол, лирика, бакласан, самнол, диазепам, сибазол, валиум, феназенам каби дори воситалари тўғрисида маълумот берилди.

2019-02-20 14:20:33  |  1949 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация