Хавфли жиноятчи озодликка чиқишидан 1 ой аввал судга маъмурий назорат юзасидан тақдимнома юборилади



 
  Расм манбаси : Uz24.uz

Суд тақдимномани 10 кун ичида якка тартибда кўриб чиқиши керак

Ўзбекистон Президенти “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонуннинг 8-моддасида маъмурий назоратни ўрнатиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра, маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган тақдимнома судга қуйидагилар томонидан юборилади:

суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган шахсларга нисбатан – уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш муассасасининг бошлиғи томонидан;

жазони ижро этиш муассасаларида турган оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёхуд ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар улар жазони ўташ даврида белгиланган тартибда сақлаш режимини қасддан бузувчилар деб топилган бўлса, – уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш муассасасининг бошлиғи томонидан;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга нисбатан – судланганлик ҳолатининг тугатилиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатлари доирасида ички ишлар органининг бошлиғи томонидан ушбу шахслар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганидан кейин бир йил ичида икки ёки ундан кўпроқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлигидан далолат берувчи материаллар асосида.

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси тақдимнома олинган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай, уни ички ишлар органи вакили ва маъмурий назоратга олинаётган шахс иштирокида якка тартибда кўриб чиқади. Агар бу шахс узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, шунингдек суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимоснома тақдим этилмаган бўлса, тақдимнома суд томонидан ушбу шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.

Маъмурий назорат олти ойдан бир йилгача муддатга ўрнатилади (9-модда).

Назорат остидаги шахсга қидирув эълон қилинганда ёки у суд томонидан бедарак йўқолган деб топилганда маъмурий назорат муддатининг ўтиши тўхтатиб турилади.

Назорат остидаги шахс маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган тақдирда, маъмурий назорат муддати ички ишлар органининг тақдимномаси бўйича суд томонидан олти ойгача бўлган муддатга, лекин судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

2019-04-03 15:20:57  |  1889 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация