Pro-bono бўйича таклиф: адвокат танлаш ва реестрни юритиш билан Палата шуғуллансин



 
  Расм манбаси : http://7news.uz/

Ўзбекистонда келаси йилдан pro-bono (бепул юридик ёрдам) тизими жорий этилиши кутилаётгани тўғрисида хабар берган эдик. Тегишли қонун лойиҳаси яқинда ҳукумат порталида муҳокама қилинди ҳам.

Лойиҳада, иккиламчи (маъмурий ва жиноят ишлари бўйича) бепул юридик ёрдам кўрсатишни бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Адлия вазирлиги ҳузурида махсус тузилма – Бепул юридик ёрдам марказини ташкил қилиш назарда тутилган.

Марказ ўз ваколатлари доирасида, жумладан, иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар Реестрини тузиши, юритиши ва ундаги маълумотларни тизимли равишда янгилаб бориши белгиланган.

“Комрон ҳимоя” адвокатлик бюроси адвокати Комилжон Қаландаров бўлғуси Марказнинг ушбу функцияларини Адвокатлар палатасига ҳавола қилиш мантиқий бўлур эди, деб ҳисоблайди. Фақат – ўшанга қадар Палата адвокатларга лицензия беришни тўлиқ ўз қўлига олса.

Эслатиб ўтамиз, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш Адлия вазирлигидан Палатага ўтказилиши яқинда анонс қилинди – 2020 йилги давлат дастури тўғрисидаги Президент фармони лойиҳасига кўра бу иш жорий йилнинг 1 октябригача амалга ошади.

Адвокат К.Қаландаровнинг фикрича, Адвокатлар палатаси Вазирликдан олинажак лицензия бериш электрон тизими ва маълумотлар базасининг техник имкониятларидан бепул юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини яратиш ва юритишда, шунингдек, адвокатларни электрон танлашни йўлга қўйишда самарали фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, муаллиф лицензияловчи орган статусига эга бўлишидан келиб чиқиб, кўрсатиладиган бепул юридик ёрдам сифати устидан назорат қилиш ваколатини ҳам Палатага беришни ёки назорат функцияларини Палата билан Адлия вазирлиги тузилмаси ўртасида тақсимлашни таклиф қилмоқда.

Бу Адвокатлар палатасининг нуфузини ошириш билан бирга, бюджет маблағлари ноўрин сарфланишининг олдини олишга ёрдам берган бўлур эди, дейди К.Қаландаров.

2020-02-17 20:11:18  |  1959 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Феврал 17, 2020  21:11

1.Адвокат Тоҳирбек

Мен бу фикрни тўлароқ қилиб, 2019 йил июнь ойидан бериб Сизларга Палатага ёзма равишда юбориб юрибман. 13.02.2020й. куни Андижон адвокатлари билан Палата раиси А.Эрназаровни учрашувида хам айнан шу масалада ўз таклифларимни оғзаки айтиб ёзма равишда тайёрланганини қўлларига бериб юбордим.. Бу масалада Нима учун мени фикр ва таклифлар муҳокамага ташланмади. Ёки инобатга олингани хақида хабар берилмади. Агар Марказни Адлия бошқармаси назорат қилса таниш-билиш бўлиб Коррупцион холат хам келиб чиқиши ва адвокатларни бўйсунув ососида жалб қилиши мумкин. Шунинг учун уни Палата ва худудий бошқарма назорат қилгани маъқул.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация