Медиация ҳакамлик судида қандай татбиқ этилади?



 
  Расм манбаси : chamber.uz

Тарафлар медиатив келишув тузган тақдирда ҳакамлик муҳокамаси тугатилади

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонуни “Ҳакамлик муҳокамасида медиациянинг қўлланилиши” номли 37-1-модда билан тўлдирилди. Янги меъёрлар президент томонидан 20 март куни имзоланган қонунда ўз аксини топган.

«Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонуннинг 37-1-моддасига кўра, ҳакамлик муҳокамасида медиация низони кўриб чиқиш жараёнида ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.

Ҳакамлик муҳокамасининг тарафлари томонидан медиация тартиб-таомилларини амалга ошириш ҳақида келишув тузилган тақдирда, ҳакамлик суди медиация тартиб-таомили тугагунига қадар ҳакамлик муҳокамасини қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради.

Агар тарафлар медиатив келишувни тузса, ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамасини тугатади.

2019-03-25 18:27:13  |  2443 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация