Терговчига 10 млн сўм пора бермоқчи бўлган фуқаро ушланди
Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида 20 сентябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими, тергов гуруҳи терговчиси майор Д.Р. туман ИИБ бошлиғига пора беришга уриниш ҳолати ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни вилоят ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қарши шаҳрида яшовчи Ш. С. гиёҳвандлик моддасини сақлашда гумонланиб қўлга олинган.
Гумонланувчининг акаси Р.С.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан жиноят иши қўзғатмасдан, эҳтиёт чораси қўлламай ишни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Қамаши тумани Ифтиҳор кўчасида майор Д.Р.га 10 млн. сўм пулни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Ш. С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Терговни прокуратура олиб бормоқда, дейилади хабарда.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш