Махсус коллеж ходимлари ўқувчи-қизларни зўрлашда гумонланмоқда



 
  Расм манбаси : Turon24

Қўқон шаҳридаги махсус коллеж ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларидан бири Turon24 агентлигига маълум қилган. Манба, исми сир сақланиши шарти билан, Қўқон шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари шаҳардаги Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида ўқувчи қизларнинг номусига тегилгани юзасидан тергов бошланганини билдирган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида саломатлигида ва хулқида нуқсони бор ўқувчилар ўқийди. Маълум бўлишича, коллежнинг 16 ёшли ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган. Қўқон шаҳар прокуратураси аноним сўроқ ўтказган. Шунда бошқа қизлар ҳам жинсий зўравонлик қурбони бўлишгани ҳақида ёзиб беришган.

“Шаҳар прокуратураси шу йилнинг 15-20 октябрь кунлари коллежнинг молиявий, ташкилий ва тарбиявий ҳолати бўйича тафтиш ўтказган. Барча ходимлардан тушунтириш хати олинган. Ҳозир гинекологлар ҳам ўқувчи қизларни текширувдан ўтказишмоқда. Уларнинг 80 фоизи зўрлаш қурбони бўлган бўлиши мумкин”, дейди Turon24 манбаси.

Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг “номусга тегиш”, “жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш”, “ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”, “мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш” сингари моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Коллеж директори давлат мулкини талон-тарож қилганлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш; директорнинг ҳайдовчиси, коллеж қоровули, ёшлар етакчиси ва руҳшуноси жинсий зўравонликда айбланиб, ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш воқеа Марғилон шаҳридаги 1-меҳрибонлик уйида ҳам кузатилган эди.

2018-10-24 22:53:35  |  2879 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

2 изоҳлар

Август 30, 2020  11:08

1.А

У малъунлани тошбурон килиб улдириш керак, зеро бошка шундай ахлоки бузук кимсаларга хам урнак булсин. Кузлари очилади шунда

Июль 08, 2020  05:46

2.Нозимжон

Буларни ва шунга ухшаган вояга етмаган успирин ешларни номусини паймол килаетган кимсаларга каттик чора куриш керак.шариатда бунака хулкбузарларни омма олдида тошбурон килиб каттик калтаклайди.шу усулни куллаш керак.качонгача бундай ярамаслар жамиятда оилаларни номусини паймол килиб,бахтини оек ости килади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация