Прокуратура органларига мурожаатларнинг 14 фоизи қаноатлантирилган



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Мурожаатлар бўйича ўрганишлар натижасида 736 нафар фуқаро оқланган

Жорий йилда прокуратура органларига келиб тушган мурожаатларнинг атиги 14 фоиздан ортиғи қаноатлантирилган. 208 мурожаат рад этилган. Мурожаатлардан сўнг олиб борилган ўрганишлар натижасида 736 нафар фуқаро оқланган, ҳолбуки 2015 йилда бу кўрсаткич 15 кишини ташкил қилган эди. Ушбу рақамлар бугун, 24 декабрь куни Бош прокуратурада ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Тадбирда маълум қилинишича, оқланган шахслар ичида ўн йил олдин қамалганлар ҳам учрайди. Далиллар етарли бўлмаган ёки бошқа сабаблар билан жиноят иши ўз исботини топган ҳолатлар юзасидан хизмат текширувлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура қошидаги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова тергов жараёнида қийноққа солиш билан боғлиқ ҳолатлар учраётганлиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, ушбу фактни тасдиқлаш баробарида, баъзан мурожаатда келтирилган маълумотлар ўз исботини топмаётганини, исбот топилган ҳолатларда эса хизмат текшируви ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилаётганини билдирди.

2018-12-24 20:01:13  |  2218 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация