Ҳимоя қилинадиган шахслар рўйхати белгиланди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Сенат қўмитасида “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни дастлабки тарзда кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг 10 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Мазкур ҳужжат Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган.

Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу қонун жиноят процесси иштирокчиларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тизимини белгилаш тартибини, уларни қўллаш асослари ва тартибини белгилашга қаратилган.

Қонунда ҳимоя қилинадиган шахслар рўйхати белгилаб берилган. Ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура органлари, божхона органлари, судлар эса уларнинг ҳимоясини таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи тузилмалар сифатида тасдиқланган.

Қўмита йиғилишида шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни ўз ишини бошлайди.

2018-12-11 16:59:34  |  2194 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация