Ўтган йили МДҲ доирасидаги қўшма операцияларда 892 қорадорифуруш фаолияти тугатилган



 
  Расм манбаси : President.uz

Шунингдек, 84 нафар жиноятчи қўлга олинган

2018 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида амалга оширилган қўшма операцияларда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган 892 нафар шахс фаолиятига чек қўйилган ҳамда 84 жиноятчи ушланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ Ички ишлар вазирлари билан учрашуви чоғида маълум қилинди.

"МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгаши самарали ҳамкорлик, илғор тажриба ва билим алмашиш, шунингдек, терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчилик ва одам савдосига қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш учун муҳим механизм экани таъкидланди”, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Айтилишича, Ҳамдўстлик ҳудудида жиноятлар сони кейинги беш йилда 25 фоиздан зиёдга қисқарган.

2019-05-31 17:43:53  |  2064 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация