Бош прокурор ўринбосари Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланди



 
  Расм манбаси : Рашид Раҳматов. Prokuratura.uz

“Қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлашда, кадрлар тарбиясида камчиликларга йўл қўйган” Улуғбек Тошев ўрнига Ўзбекистон Бош прокурорининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Рашид Раҳматов келди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари Рашид Раҳматов Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланди.

У мазкур лавозимда “қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлари учун” лавозимидан озод этилган Улуғбек Тошев ўрнини эгаллади. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилмоқда.

Р.Рахматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Бухоро шаҳар прокурори, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг ноябрида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида иш бошлаган, 2018 йилнинг ноябрида Ўзбекистон Бош прокурорининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Собиқ вилоят прокурори Улуғбек Алишерович Тошев адлия катта маслаҳатчиси унвонига эга. У Наманган вилояти прокурори этиб тайинланишидан аввал Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани прокурори бўлган, шунингдек, пойтахт прокуратурасида турли масъул лавозимларда ишлаган.

2019-03-04 16:45:03  |  1428 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация