Фирибгарлиги учун “ахлоқ тузатаётган” шахс яна фирибгарлик қилиб, судланди



 
  Расм манбаси : Delpos.ru

Содиқжон Орипов бу сафар ери давлат захирасига қайтарилган фермерни чув туширган

Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Қўрғонча маҳалласида яшовчи Содиқжон Орипов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган вақтда яна фирибгарликка қўл урди.

Жиноят ишлари бўйича туман суди судьяси Умиджон Меҳмоналиевнинг «Газета.uz"га хабар беришича, у муқаддам – 2013 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан кўп миқдорда фирибгарлик, кўп миқдорда пора беришга далолат қилиш ва оғир оқибатларга олиб келган ёлғон хабар бериш жиноятларини содир этгани учун қонуний жазога тортилган. Ўша вақтда унга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси иккита амнистия актига биноан учдан бир қисмига қисқартирилган, маълум муддатдан сўнг ўталмай қолган жазо муддати ахлоқ тузатиш жазосига алмаштирилган эди.

Бироқ 2015 йил сентябрь ойида тумандаги «Инғирчоқ мева-сабзавот» фермер хўжалигининг 7 гектар ери туман захирасига қайтарилганидан хабар топган С. Орипов вазиятдан фойдаланиб қолишга уринади. У хўжалик раҳбари Муҳиддин Сатторовга Тошкентда, юқори идораларда ишлайдиган танишлари борлигини, улар орқали ерни қайтариб олишга ёрдам беришини айтади.

Шу тариқа С. Орипов Муҳиддиннинг қонуний мурожаатини республика идораларига етказиш ва пойтахтга бориб келиш учун аввалига 200 долларини олади. Орадан 15 кун ўтгач, ишлар ижобий томонга юраётганини айтиб, яна 300 доллар сўрайди. Шу боис М. Сатторов пулни киракаш ҳайдовчилар орқали Тошкентга – С. Ориповга бериб юборади. Сўнгра фермердан яна пул ундиради. Олган пулларини эса бошқа шахслардан олган қарзларига тўлаб юборади.

Шундан сўнг С. Орипов салкам икки ярим йил мобайнида пулни қайтариб бермай, қочиб юради. Муҳиддин эса унинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, 2018 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон президентининг Бувайда туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаментининг Бувайда туман бўлими томонидан фирибгарга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суди эса унга қонуний жазо тайинлади.

2019-01-12 20:48:34  |  2551 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация