Транспортни маст ҳолда бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди



 
  Расм манбаси : Oblast45.ru

2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси(Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш)га ўзгартириш киритилди.

Жумладан ушбу модданинг биринчи қисмида таърифланган ҳуқуқбузарлик (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши) учун – транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Аввалги таҳрирда мазкур санкция фақат транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этиш билан чекланарди.

131-модда иккинчи қисми (Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса) санкцияси – «энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади» тарзида ўзгартирилди. Аввалги таҳрирда жарима миқдори ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида эди. Маъмурий қамоқ муддати ўзгармади.

Учинчи қисми (Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш)нинг санкцияси эса «транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади», тарзида баён қилинди. Олдинги таҳрирда ҳам транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати шунча, бироқ жарима ЭКИҲнинг 15 баравари миқдорида белгиланган эди.

2018-10-23 17:43:15  |  27082 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

160 изоҳлар

Апрел 11, 2025  13:02

1.БАКОЕВ Алибек

Маст холда машина бошкаргага канча жарима еки неччи йил права ришат булади 2025 11 апреля холатига кура

Апрел 04, 2025  13:25

2.Достон

Мен 2024йил декабрда ошноларим билан душанбе шахрида булганман ва уша ерда дустларим билан пива ичимлиги ичиб уша ерни гаиларига маст холатимда тухтатишди менга нисбатан ичкилик ичганим аниклаб узимни худидаги гаиларга оширган правам решат булмайдими

Март 31, 2025  02:00

3.Мирзаюсупов наримон

Мени правам ршат болган ва мудати тугади енди Яна имтхон Блан олманми

Март 28, 2025  13:18

4.Исломжон

Мен 06.08.23 да маст холда тушдим строгим тугади. Мен шаблондан имтихон топширсам булдими ëки вождения хам борми

Март 27, 2025  11:35

5.Акрам

Хайдовчилик гувохномасидан махрум булган шахс муддатини утаб булгандан кейин имтихон топшириб тиклаш кайси йилдан кайси карорга асосан белгиланган

Март 25, 2025  15:49

6.Максуд

Мени суд икки йилга правадан решат килган эди хозир 1 йил 7 ой булди Энди муддатдан олдин решатни бекор килдирсам буладими?

Феврал 19, 2025  09:33

7.Рустамжон

Ассалому алайком мани правани бир йилу олтти ойга ришон болган маст холда машина бошкарганим учун суроки отгандан кегин эгзамин топшириш керакми йокии шуни билмокчидим

Феврал 19, 2025  09:22

8.Рустамжон

Ассалому алайком мани правани бир йилу олтти ойга ришон болган маст холда машина бошкарганим учун суроки отгандан кегин эгзамин топшириш керакми йокии шуни билмокчидим



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация