Хива шаҳри ҳокимининг ўринбосари пора олаётган вақтида ушланди



 
  Расм манбаси : Casa24

Тезкор тадбир натижасида Хива шаҳар ҳокимининг ўринбосари 2 минг долларни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Хива шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари О.Ш. фуқаро А.З.га “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш цехи ва омборхонаси” қурилиши учун 1 000 метр квадрат ер участкаси ажратилиши юзасидан мурожаат қилган эди. “Ҳожатбарор” ҳоким ўринбосари фуқародан 2 минг доллар миқдорида пора талаб қилади. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ хабар қилди.

2018 йил 6 октябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупцияга қарши курашиш бўлими ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хива шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўз натижасини берди. Ҳоким ўринбосари О.Ш. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Хива шаҳар бўлими мутахассиси орқали 2 минг долларни пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган О.Ш.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-08 16:28:20  |  2220 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация