Икки ойлик фарзандини 4 миллион сўмга пуллаётган эр-хотин қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати

Андижон вилоятида 27 октябрь куни вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси томонидан бола сотиш ҳолатининг олди олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб, “Дарё” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бир фуқаро Андижон вилояти ИИБ га мурожаат этиб, Андижон шаҳрида яшовчи Т.Т. ҳамда унинг турмуш ўртоғи Т.М. лар ўз фарзандини бегона шахсга 4 миллион сўмга сотмоқчи бўлиб юрганини билдирган.

Хабарга асосан зудлик билан мазкур ҳолатнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилиб, Андижон шаҳрида яшовчи Т.Т ҳамда унинг турмуш ўртоғи Т.М.лар 2018 йилнинг август ойида туғилган, 2 ойлик ўғлини фуқаро У.А.га 4 миллион сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди.

Сотилган чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, Васийлик ва ҳомийлик ташкилоти далолатномаси асосида Андижон вилоят болалар уйига топширилди. Юқоридаги ҳолат юзасидан терговолди суриштирув тадбирлари давом этмоқда.

2018-10-29 15:19:56  |  2483 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация