Жарқўрғонда судьялар ижро ҳокимияти вакиллари томонидан омма олдида камситилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туман ЖИБ суди ва маъмурий суди раислари “карантин қоидаларини бузди” деган баҳона билан обрўсизлантирилди, суд ҳайдовчиси дўппосланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекциясига таяниб ЎзА хабар бермоқда.

Воқеа 10 июль куни водир бўлган. Соат 8.30 ларда Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я.Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган автотранспорт воситасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган хизмат автотранспортида туман суди биносига кетаётиб, туман марказига кираверишда блок-постда тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган.

Бу вақтда туман ҳокими З.Давлатовнинг ўзи ҳам постда бўлган. У бошлиқ ишчи гуруҳ Махсус комиссия қарорига зид равишда, туман суди хизмат автомашиналарини постдан ўтказмай, ҳатто судга тегишли автомашиналардан биринининг салонини уяли телефонда суратга олиб, постдан ўтиш учун навбат кутиб турган фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган.

Айтилишича, суд ҳайдовчиси Р.Раҳимназаров “қўполлик қилгани учун” ИИБ бошлиғи Б.Хидиров ва икки ИИ ходими томонидан машинадан куч ишлатиб туширилган, унинг кўйлаги йиртилган ва енгил тан жароҳати етказилган (бу кейинчалик суд-тиббий экспертизаси орқали тасдиқланди). Шундан сўнг ҳайдовчи вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қамаб қўйилган.

Хабарга кўра, воқеа жойида бевосита ишчи гуруҳига раҳбарлик қилган Жарқўрғон тумани ҳокими З.Давлатов, туман ИИБ бошлиғи Б.Хидиров, ўринбосари Ш.Азизбердиев ва бошқа алоқадор ходимларга нисбатан суд ходимига қасддан енгил тан жароҳати етказиш, судья ва суд ходимларини обрўсизлантириш, судьянинг хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиш ва бошқа ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати эса мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилаётганини тасдиқлади.

***

Депутат Расул Кушербоев карантин баҳонасида "формалилар" ва "ҳокимлар" амалдаги қонунларга тупуриб қўйиб, кимдан алами бўлса маза қилиб "ҳуморидан чиқаётгани", карантинни қонунсизлик ва зўравонлик даври сифатида бутун дунёга намоён қилаётганини, мана шундай зўравон, ўқувсиз, маданиятдан йироқ ходимлар туфайли карантин вақтида одамларда нафрат, ғазаб ва ишончсизлик ортиб, тартибга атайин бўйсунмаслик кайфияти кучаяётганини ёзди.

Шунингдек, депутат суд ҳокимиятининг нақадар аянчли аҳволга тушганига эътибор қаратган:

“Камига Олий судда ҳам бу каби вазиятларда қатъий позициянинг йўқлиги, ўз иши қолиб, ижронинг иши бўлган "снос" кабиларга аралашиб, асосий вазифасини англамаслиги, тизимда адолат учун журъатнинг ҳалиям пастлиги жойларда истаган одам судъяларни оёқости қилишига сабаб бўлаяпти. Айрим судъяларнинг ҳокимлар томонидан қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш даражасига етиб боргани ҳам мустақил бўлиши керак бўлган суд тизимининг атайин ҳимоясиз аҳволга ташлаб қўйилганига ишора қилмоқда.

Бир нарса аниқ: токи онгсиз роботдек эмас онгли фикрловчи, китоб ўқиган, журъатли кадрлар жойларда муносиб лавозимда бўлмас экан, қонунлар устувор бўлган фуқаролик жамиятини қуришни тушимизда кўраверамиз.

Жарқўрғондаги зўравон масъулларининг ҳаракатига эса Бош прокуратура қатъий ҳуқуқий бахо бериши ва жазога тортиши шарт”, деб ёзади депутат.

2020-07-12 13:08:01  |  2692 |   0  | 

5 изоҳлар

Барча хамкасбларни фикрларига қўшиламан. Бу ерда Қонунларни жиддий тарғубот қилиш, сустлиги, бошқа структурани хатто рахбарлари хам амалдаги қонунларни яхши билмаслиги дахлсизлик хуқуқини тушунмаслиги ёки билса хам ўзларини ўта юқори холда манмансираб кетганлиги бабаб бўлгандир. Бу воқеа сабаб, унинг келиб чиқиш сбаби ва шарт-шароитларини ўргани

Июль 12, 2020  22:35

2.Анвар Парманов

Суд хеч кандай сиёсий бошкарувга буйсуниш керакмас, у факат президентга хисобот берса жойларда интизом булади,суднинг бу ахволи давлатчиликнинг улгани,укимаган,коррупциянинг оркасидан келиб колган ахмок бу суд ходимларининг узи айбдор.

Июль 12, 2020  17:10

3.Баходир

Шу учун ҳам судьялар қонунга суяниши керак бошқа айрим судлар позицияни бериб қўйган буларни ҳам синдирмоқчи бўлишган.

Уз тизими судьяларини химоя кила олмаган суд кандай килиб фукаролар хукукларини химоя килади.Хамма гап хокимларга хаддан ташкари ваколат берилганида булаяпти.Конун устувор булмаган жамиятда бундай хол давом этаверади.

Июль 12, 2020  14:07

5.Шерзод Курбанов, адвокат.

Ха, хозирги пайтда судлар ижро органларига буйсуниб иш килиш холатлари куп учрамокда. Бу уринда узининг хаклигини, Республика комиссияси карори билан судларнинг хизмат машиналарига иш вактида фойдаланишларига рухсат берилган. Буни хоким ва ИИБдагилар хам билишади, албатта. Манимча, муаммо факат ушбу судьялар уз хакини талаб кила олишмаганида эмас, балки Юкори судлар узларининг куйи органларини Ижро органлари хизматчиси килиб тарбиялаб келганликларида. Ахир суд хам шу даражада ерга уриладими? Адвокатлик касбий фаолиятимиз давомида айрим судларнинг нотугри иш килганликларидан ранжиймиз. Бирок, бу судни обрусизлантиришга сабаб булмаслиги керак.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация