Фоҳишалик учун 15 суткагача қамоқ тайинланиши мумкин



 
  Расм манбаси : GoGetNews

Жарималар аввалгидан икки баравардан ортиқ оширилди, модданинг иккинчи қисми санкциясига маъмурий қамоқ ҳам қўшилди

Ўзбекистонда фоҳишалик билан шуғулланганлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) санкциялари кучайтирилди.

Хусусан, модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган жарима энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 7 бараваригача қилиб белгиланди. Илгари бу жарима миқдори ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача эди.

Иккинчи қисмининг янги таҳририга кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 190-модданинг иккинчи қисми санкциясида аввал фақат ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима кўзда тутилган, маъмурий қамоқ белгиланмаган эди.

2019-01-10 17:50:43  |  3811 |   0  | 

2 изоҳлар

Декабрь 29, 2023  01:05

1.Дилноза

Мен Каршиева Дилноза 1995 йилда тугилганман.битта кизим бор,эрим билан йашамиман,нигохдан утмаганмиз.эрим суд та алимент тулиман деб айтган,3 йилдан бери туламай келйапти.нима кисам болади

Декабрь 13, 2023  01:39

2.Маргуба

Мен Маргуба Рахматова Ёкубовна кизим Жураева Фазилат 2006йилда тугилган Хозирда фохишалик билан шугулланаёбди нима килай? Айтганимни олмайди.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация