Ўзгалар номига кредитга маиший техника олиб, фирибгарлик қилиб юрган шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

З.Холдоров жами 40 киши номига 225 млн сўмлик маиший техника олиб, кейин уларни бошқаларга арзонроқ нархда сотишни одат қилган. Табиийки, номига кредит очилган кишига пулларини қайтаришни хаёлига ҳам келтирмаган...

Бугунги кунда фирибгарликнинг янги кўриниши сифатида ўзга шахснинг номига кредит ёки товар олиш каби жиноятларнинг содир этилиши ҳолатлари кўп учрамоқда ва бу туркумдаги жиноятлар эпизодининг кўплиги билан долзарб бўлиб қолмоқда, деб ёзади «Ҳуқуқ» газетаси.

Сергели туман прокуратураси томонидан 1993 йилда туғилган З.Холдоровга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят ишини бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Мазкур шахс жорий йилнинг 7 июнь куни Сергели туманидаги «Медиа парк» маиший техника дўконида 1984 йилда туғилган М.Каримбердиевага 150 минг сўм бериш орқали ишончига кириб, унинг номига 4 миллион 936 минг сўмлик «Артель» кондиционерини кредитга олган.

Сўнгра, кондиционерни бошқа бировга арзон нархда сотиб юбориб, олинган кредит қарзини тўламаганлиги натижасида М.Каримбердиевага моддий зарар етказган.

Ушбу жиноят ишини тергов қилиш давомида З.Холдоров юқоридаги каби жиноятларни 40 нафар фуқарога нисбатан содир этиб, жабрланувчиларга жами 225 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур жиноят бўйича Сергели туман прокуратураси томонидан 1993 йилда туғилган З.Холдоровга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2018-11-30 12:20:29  |  2062 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация