ИҲТТ вакили: «Ўзбекистонда прокуратуранинг суд фаолиятига аралашувини чеклаш керак»



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Шунингдек, суд органи вакиллари индивидуал мустақил бўлишлари лозим, деб ҳисоблайди эксперт

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) вакили Ирина Цакадзенинг фикрича, Ўзбекистонда суд ҳокимияти вакилларининг нафақат умумий, балки алоҳида, индивидуал мустақиллиги таъминланиши лозим.

“Шунингдек, Ўзбекистонда ҳалигача прокуратура органларининг суд жараёнига аралашуви мавжудлигича қолмоқда. Буни чеклаш керак» , – дейди ИҲҲТ вакили.

Ирина Цакадзе ушбу мулоҳазаларини Коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракатлар режаси доирасида Ўзбекистонда олиб борилган тўртинчи мониторинг якунларига бағишланган маърузасида маълум қилди.

Маълумот учун, Истанбул ҳаракатлар режаси 2003 йилда тузилган бўлиб, Ўзбекистон унга 2010 йилда қўшилган. Унга кўра, ҳаракатлар режасига қўшилган мамлакатлар бир-биридаги миллий антикоррупцион тизимни баҳолаш, коррупцияга қарши самарали кураш механизмларини яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишлари назарда тутилади.

2019-05-26 23:25:52  |  2170 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация