"Кўп миқдордаги зарар" қанча? "Жуда кўп зарар"-чи?



 
  Расм манбаси : golubyalta.ru

Жиноят ишларига оид тергов ва суд ҳужжатларида «ўзгаларга кўп миқдорда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказилган» деган жумлаларга кўзингиз тушади.

Хўш, бу зарарларнинг жами нечта тури мавжуд? Улар қандай таснифланган? «AdvokatNews» шу ҳақда эслатма беришга қарор қилди.

Жиноят қонунчилигида моддий зарар унинг энг кам иш ҳақи ҳисобидаги миқдорига қараб 4 турга бўлинади:

«Кўп бўлмаган зарар» – энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 100 бараваригача;

«Анча миқдордаги зарар» – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлади;

«Кўп миқдордаги зарар» – энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 500 бараваригача»

«Жуда кўп зарар» деганда эса энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари ва ундан ортиқ миқдордаги зарар тушунилади.

Мазкур тушунчаларнинг ҳуқуқий таърифи 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–345-сон қонун билан Жиноят кодексига киритилган.

2019-03-29 18:18:52  |  13929 |   0  | 

1 изоҳлар

Декабрь 16, 2023  14:52

1.Нодир

Куп булмаган зарар учун 168 модда кулланиладими



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация