Қонунни энг кўп ҳокимликлар бузмоқда



 
  Расм манбаси : Адлия вазирлиги

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ўтказилган текширишларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, ЎзА хабарига кўра, жорий йилнинг 10 ойи давомида Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан аниқланган 6 370 та қонун бузилиши ҳолатлари ҳокимликларга тўғри келади. Шундан, 2 882 та ҳолатда аризаларни кўриб чиқиш муддати бузилган, 741 таси бўйича ортиқча ҳужжатлар талаб қилинган, 28 та хизматлар марказлар орқали эмас, балки тўғридан-тўғри кўрсатилган. 24 та аризаларга асоссиз рад жавоби берилган ҳамда 2 695 та бошқа қонун бузилишларга йўл қўйилган.

Мазкур соҳада аниқланган қонун бузишларнинг 3 393 таси дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш хизматига, 1 988 таси умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли маҳсулотларни сотиш ва 285 таси алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун рухсат гувоҳномаси беришга, 463 таси турар-жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришга тўғри келмоқда.

Аниқланган ҳолатлар бўйича қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномалар, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан огоҳномалар киритилган. Айбдор шахсларга нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Натижада, 144 та шахслар интизомий жавобгарликка тортилган бўлиб, шундан, 20 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 117 нафар шахслар давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Масалан, Тахиатош туманида яшовчи А.Е турар-жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат бериш ҳақидаги мурожаати туман ҳокимлиги томонидан белгиланган муддат ва тартибда кўриб чиқилмаганлиги натижасида туман ҳокими ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-5-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида жаримага тортилди.

2018-11-08 17:25:16  |  2486 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация