Вояга етмаган шахсларга энергетик ичимликларни сотиш тақиқланди



 
  Расм манбаси : 1obl.ru

МЖтК, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги ҳамда “Реклама тўғрисида”ги қонунларга зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Тақиқ 3 ойдан сўнг кучга киради

9 январь куни президент томонидан имзоланган қонун билан энергетик ичимликларни сотиш ва реклама қилиш қоидаларига доир янги меъёрлар белгиланди.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси (“Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш”)га қўшилган олтинчи бандга мувофиқ, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш – фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шунингдек, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг 14-модда “Энергетик ичимликларнинг ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди” деган бешинчи қисм билан тўлдирилди.

Бундан ташқари, “Реклама тўғрисида”ги қонунга ҳам энергетик ичимликлар рекламаси ва тарғиботини чекловчи нормалар киритилди.

Қайд этиш жоизки, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилишни ман этувчи меъёрлар жорий йилнинг 10 апрелидан кучга киради.

2019-01-10 16:07:23  |  2179 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация