Адвокатларнинг шикоятларини тезкор қабул қилиш учун қисқа рақам ишга туширилади



 
  Расм манбаси : repost.uz

Мақсад – уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ тазйиқлар ҳақида ўз вақтида маълумот олиш ва чора кўриш

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси адвокатларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларга тазйиқ ўтказиш ҳолатларидан ўз вақтида хабардор бўлиш мақсадида тўрт сонли қисқа телефон рақамини ишга туширади. Бу ҳақда Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров бугун Палата бошқаруви йиғилишида маълум қилди.

Бу нима учун муҳим? Жойларда адвокатлар ўз ҳимоясидаги шахсларнинг даъво ишларини юритиш жараёнида ҳануз турли маъмурий тўсиқларга дуч келмоқда. Адвокатлар асосан ички ишлар, прокуратура органлари ва ДХХ ходимларининг улар фаолиятига ноқонуний аралашувидан шикоят қилади. Адвокатнинг тергов изоляторида ёки маъмурий қамоқни ўташ муассасаларида ҳимоясидаги шахс билан учрашишига, сўроқда қатнашишига рухсат бермаслик, айбланувчи ёки гумонланувчини “ноқулай” адвокатдан воз кечтиришга мажбурлаш, далил ва гувоҳликларни тан олмаслик, адвокатнинг тергов ҳужжатлари билан танишишига имкон бермаслик – амалиётда кўп учрайдиган ҳолатлардир. Адвокатларга нисбатан куч ишлатар идоралар тарафидан турли сунъий маъмурий тўсиқлар қўлланилиши фуқароларнинг ҳимояланиш ҳуқуқига дахл қилишни ҳам англатади.

Қисқа рақам адвокатлардан ана шундай ҳолатлар тўғрисида тезкор маълумот олиш ва уларга қарши, тегишли мутасадди идораларни жалб қилган ҳолда қонун доирасида чора кўриш мақсадида ишга туширилмоқда.

Алим Эрназаровнинг сўзларига кўра, шартли 5005 рақами учун дастурий таъминот яратиш бўйича IT-фирмалардан бири билан музокаралар олиб борилмоқда. Қисқа рақам қачондан ишга тушиши ҳозирча номаълум.

2019-09-27 20:52:45  |  2480 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Сентябрь 28, 2019  09:01

1.Адвокат Гулямов Бахтиер

Жуда ЗУР



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация