Давлатнинг кафолатланган бепул тиббий хизматидан кимлар фойдаланади?



 
  Расм манбаси : Pinterest

Президент фармонига мувофиқ Ўзбекистонда баъзи тоифадаги шахсларга  давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар кўрсатилади, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

Улар қуйидагилар:

шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлганларга;

Соғлиқни сақлаш асосий звеносида тиббий хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисига;

бир қатор инфекцион касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш;

ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларга (атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи, силга чалинганлар, руҳий касаллар, профессионал касалликларга, эндокринологик ва онкологик касалликлар) учраганларга;

болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш (пулли касалхоналардан ташқари);

15-17 ёшгача бўлган ўсмирларни ва ҳарбий чақириқ ёшидагиларни (18-27), ҳарбий чақириқ комиссиясининг йўлланмаси билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш;

туғруққа ёрдам кўрсатиш хизмати (пулли муассасалардан ташқари);

давлат даволаш-профилактик муассасалардаги беморларни махсус чегирмалар билан даволаш (ногиронлар, уруш иштирокчилари, чин етимларни).

2018-11-21 23:27:11  |  3412 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

3 изоҳлар

Апрел 20, 2023  22:15

1.Дурдона

Мен елгиз аелман 1 нафар кизим бор 4 йилдан буен куксаортиоза касалигиге чалинганман мен аператция мухум лекин имконим йук кимларге мурожан киламан оекларим харакатланишдан тухтаган имконим йук пратезни олишге менге амалий ердам берийлар

Март 04, 2022  13:09

2.Сатторова Мухаббат

Ассалому алейкум. Мен Аёллар касалликлари булимида кичик тиббий ходим улиб ишлайман. Иш соатимиз 12 соатлик. Ойига 3та ёки 4та пост киламан. Шанбаликка деб чакиришади. Бу канчалик тугри. 2 саволим йилига бир марта тиббий хизматдан утамиз. Бунга хам камида 250 минг сум харажат киламиз. Тиббий хизмат бепул эмасми? Жавоб ун олдиндан рахмат.

Мен Пфгон уруши II гурух ногирониман. Узб. Рес. Мустакил булгандан кейин, мен биорон марта хам давлатга тегишли булган бюджет шифохоналаридан тулик бепул даволанган эмасман. Тугри ёток ва овкатланиш учун хак олишмайди, лекин дори- дармон, ва хатоки жаррохлик амалиёти учун уз хисобимдан маблаг ишлатганман. Шифоатхонада махалла дорктори томонидан бепул дори-дармон ёздирмокчи булсангиз, кандайдир "формуляр" деб аталувчи матохни рукач килиб, "Сизга керакли дорилар ушбу формулярда йук. Афсус ёзиб бера олмайман" деб жавоб бкришади. Хуллас Президентимиз томонидан чикарилган Фармон когозда колиб кетмокда. ССВ Президент фармонина купол килиб айтганда ........... ради.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация