Суд томонидан аризани кўрмасдан қолдириш асослари тўлдирилди



 
  Расм манбаси : ex-Press.by

Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Фуқаролик-процессуал кодексга суд томонидан аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўладиган ҳолатлар рўйхати янгиланди.

Яъни, 122-моддага қўшилган 10-1, 10-2 ва 10-3-бандларга кўра:

– даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

– медиация тартиб-таомилини амалга ошириш ҳақида илтимоснома билан арз қилган тарафлар уни амалга ошириш муддати тугаганидан сўнг суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаса;

– тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдиради.

Эслатиб ўтамиз, янги нормалар “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.

2019-03-25 19:59:29  |  2462 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация