АДВОКАТНИНГ БИЛИМДАН БОШҚА ҚУРОЛИ ЙЎҚ!..



 
  Расм манбаси : Advokatnews.uz

— Ҳимоянинг ҳаммаси ҳам машаққат — чегара ҳимояси ҳам, касалликка қарши ҳимоя ҳам ва ҳоказо. Аммо ҳуқуқий ҳимоя машаққатининг ўзига хослиги шундаки, унинг қўлида эмлаш чораси ҳам, дори ҳам йўқ, қурол ҳам, қалқон ҳам йўқ, у фақат билимгагина таянади, холос. Бўлажак ҳуқуқшунос талабалар, умуман соҳанинг барча ходимлари шуни билишлари керак — фаолиятининг дастлабки куниданоқ билимни мустаҳкам ушлаган, савияни юқори даражада сақлаган адвокат ҳеч қачон кам бўлмайди — у адвокатлик обрўсига ҳам, шарафига ҳам эга бўлади.

Жорий йилнинг 12 март куни Жиззах шаҳрида вилоят Адлия бошқармаси ва Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятдаги ҳуқуқшунос ходимлар ва шу йўналишдаги талабалар билан бўлиб ўтган учрашувда Жиззах вилоят адлия бошқармаси раҳбари Шокир САИДОВ адвокатлик касби ҳақида худди шу маънода гапирар экан, ўз фикрларини яна қуйидаги мазмунда давом эттирди:

— Аммо, очиғини айтиш керак, нафақат Жиззах вилоятида, мамлакат миқёсида олганимизда ҳам барча адвокатлар ўз устида фаол ишлаб келаяпти деб айт олмайман. Аслида эса бугунги кундаги қонунчиликдаги жараёнлардан ҳар қандай ҳуқуқшунос бехабар қолмаслиги керак. Зеро бугун ислоҳотлар жараёни қандай шиддат билан бораётган бўлса, унинг ифодаси қонун ҳужжатларида ҳам ўз аксини топмоқда — қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳам худди шундай шиддат билан давом этмоқда. Шундай экан, мен кўпчилик ҳуқуқшуносларга айтаманки, эрталаб туриб нонушта қилиш эсингиздан чиқмагани каби ҳар куни эрталаб қонунчиликдаги янгиликларни ҳам бирров кўздан кечиришингиз лозим. Бугун шу ишни қилмаган, Lex.uz орқали янги қабул қилинган ҳужжатларга кўз югуртирмаган ҳуқуқшуноснинг замон билан ҳамнафас ҳуқуқшунос сифатида гавдаланишига ишона олмайман...

Тўлиқ тасвирли лавҳани қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/uWxluL6nOso

2021-03-16 22:56:00  |  1725 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация