2019 йил 1 июндан давлат хизматлари кўрсатишда экстерриториаллик тамойили кучга киради



 
  Расм манбаси : ЎзА

Шунингдек, ижро ишларини юритишда янги муддатлар амал қила бошлайди

“Ҳуқуқий ахборот” канали 2019 йил 1 июндан қонунчиликда бўладиган ўзгаришлар ҳақида эслатма берди. Улардан энг муҳимларини қуйида санаб ўтамиз:

1. 2019 йил 1 июндан давлат хизматлари марказларида экстерриториаллик тамойили амал қила бошлайди. Яъни, фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъий назар давлат хизматларини олишлари мумкин бўлади.

2. Ижро ишига доир янги муддатлар амалга киради. Яъни, 2019 йил 1 июндан:

ижро иши юритишни қўзғатиш ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ижро иши қўзғатилади (бундан аввал 3 кун ичида қўзғатилган);

ижро ҳаракатлари кўпи билан икки марта кечиктирилиши мумкин;

ижро ишида тайинланган мутахассис ижрочининг қарори билан танишган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида ёзма хулоса тақдим этишга мажбур.

2019-05-31 19:19:07  |  2700 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация