Кичик Ислом Каримов: “Онамга босим ўтказишмоқда”



 
  Расм манбаси : BBC.com

Бош прокуратура расмийси бу хабарни рад этди

Ўзбекистоннинг собиқ президентининг набираси, айни пайтда Лондонда истиқомат қилаётган Ислом Каримов ўзининг Instagram'даги саҳифасида онасига босим ўтказилаётганини, тиббий ёрдам олишига тўсқинлик қилишаётганини маълум қилган.

«Тушунарсиз сабабларга кўра, онамга инсонга хос бўлмаган босим бўляпти ва унинг олдига шифокорлар қўйилмаяпти», – дейди кичик Каримов.

Унинг айтишича, ижрочилардан кимгадир «мавжуд саволларнинг хотиржам ёпилиши» ёқмаяпти.

«Болалигимиздан бизга маълум киши сифатида, ўзини бобомнинг шогирди, дея эътироф этган Ўзбекистон Президентидан илтимос қиламан: «Бизга эътибор қилинг ва синглим ҳамда бизни тингланг! Синглим онам билан бирга бўлишига тўғри келди ва унинг юрак саломатлиги яхши эмас, шу ҳолатда ҳам шифокорлар унинг олдига қўйилмаяпти. Мен онам ва синглимнинг соғлиғидан хавотирдаман», – дейди у.

Бош прокуратура матбуот котиби эса Kun.uz нашрига Гулнора Каримовага нисбатан босим мавжуд эмаслигини таъкидлаган. Билдирилишича, унинг шифокор кўригидан ўтишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил Бош прокуратура Каримова иши бўйича айрим тафсилотларни баён қилганди. Унга кўра, Гулнора 2015 йилдаёқ бир қатор жиноятларни содир этишда айбланиб, жазони ўтамоқда.

2019-02-14 20:38:10  |  2284 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация