Ижро ҳужжатларининг қайси талаблари дарҳол ижро этилиши керак?



 
  Расм манбаси : O'zLiDeP

Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат (ўн беш кун) тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида суд ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали эслатма берди.

Ижро ҳужжатларининг қуйидаги талаблари дарҳол ижро этилиши керак:

алиментлар ҳамда уч ойдан ошмаган иш ҳақини ундириш тўғрисидаги талаблар;

ноқонуний меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш асосининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги талаблар;

ижро ҳужжатида баён этилган талаблар дарҳол ижро этилиши ҳужжатда кўрсатилган ёки дарҳол ижро этилиши қонунда назарда тутилган ҳоллардаги бошқа ишларга доир талаблар.

2019-04-03 18:30:32  |  2520 |   0  | 

1 изоҳлар

Ноябрь 21, 2021  08:35

1.Усманова Шоира Шарипжановнв

Наманган вилояти Мингбулок туман МИБ ходимлари Агробанк ходимларини ишга тиклаш карорини бажармаяпти.Карор 18 октябрьда чикган.ходимлар 4 ойдан бери сарсон бб юрибди



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация