Валютафурушлик учун жазо чоралари кучайтирилди



 
  Расм манбаси : MK.ru

Анча миқдорда валюта қимматликларини олиш ёки ўтказиш тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради

Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланди.

«Ҳуқуқий ахборот» канали хабарига кўра, Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, валюта қимматликларини миқдоридан қатъи назар қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Илгари фақат анча миқдорда (энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача) ушбу ҳаракатларни амалга ошириш жиноят деб топилган.

Эндиликда, анча миқдорда валюта қимматликларини олиш ёки ўтказиш жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади ва маъмурий жазо қўлланилмасдан тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

2019-01-16 18:12:04  |  2236 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация