Устидан маъмурий назорат ўрнатиладиган шахслар тоифалари белгиланди
Маъмурий назорат суд қарорига асосан ўрнатилади
Ўзбекистон Президенти “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.
Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, қуйидаги вояга етган шахсларга суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилади:
ўта хавфли рецидивистлар;
оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилинган шахслар, шу жумладан бошқа давлатларда озодликдан маҳрум қилинганлар;
қасддан қилинган жиноятлари учун икки ёки ундан ортиқ озодликдан маҳрум қилинганлар.
Маъмурий назорат судланганлиги олиб ташланган ёки судланганлик ҳолати тугалланган шахсларга нисбатан ўрнатилиши мумкин эмас.
Қонун 2019 йил 3 апрелдан кучга кирди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш