Ўзбекистонда бепул ҳуқуқий маслаҳат интерактив портали ишга туширилади



 
  Расм манбаси : Zelao.ru

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 30 майга қадар ишлаб чиқилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқароларига бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” интерактив ахборот порталини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида белгиланган.

2019 йил 30 майгача муддатда Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ ҳамда ДХХ томонидан ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида “Advice.uz” интерактив ахборот порталини ташкил этиш ва унинг фаолият юритиш тартиби назарда тутилади.

2019-01-05 20:16:28  |  2410 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация