Ўзбекистонда «Ҳуқуқингни бил ва талаб қил» акцияси ўтказилмоқда



 
  Расм манбаси : makan.uz

Акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга мулк  ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 16 та ариза қабул қилинди, 12 нафар фуқарога туғилиш гувоҳномаси ва яна 4 кишига ЯТТ гувоҳномалари расмийлаштирилди

Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб «Ҳуқуқингни бил ва талаб қил» акцияси ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Акция доирасида аҳолига ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний йўл билан талаб қилиш тарғиб этилади. Тадбирлар манзилли ва ақлли тарғибот принциплари асосида амалга ошириляпти.

Хусусан, Навоий вилоятининг Кармана туманидаги «Каловат», «Зиёкор», «Кумушкон», «Арабхона»,«Юқори буғ», «Янгиобод» МФЙларида ДХА вилоят бошқармаси мутахассислари, Кармана ДХМ ходимлари, туман ФҲДЁ бўлими вакиллари ҳамкорлигида «Ҳуқуқингни била ва талаб қил» акцияси доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мазкур маҳаллаларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга мулк  ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 16 та ариза қабул қилинди. 6 нафар фуқарога кадастр ҳужжатлари топширилди. Бундан ташқари, 12 нафар фуқаронинг туғилиш гувоҳномаси олмаганлик ҳолати аниқланиб, уларга туғилиш гувоҳномалари расмийлаштирилиб берилди. Шунингдек, мазкур ҳудудларда истиқомад қилаётган 4 нафар фуқарога якка тартибда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлик гувоҳномалари ҳам топширилди.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари эса, белгиланган график асосида, таълим муассасаларида бола ҳуқуқлари мавзусида давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳат берилди. Масалан, мазкур тадбирлар Самарқанд шаҳар Енгил-саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи, Нарпай тумани Оқтош қурилиш хўжалик касб-ҳунар коллежи ва бошқа ўқув муассасаларда ўтказилди.

#huquqingnibilvatalabqil акциясини ўтказишдан асосий мақсад – аҳолига ўз ҳуқуқларини талаб қилиш орқали қонунларнинг ишлашига ҳисса қўшишлари мумкинлигини тушунтириш, бу эса ҳуқуқий жамият қуриш ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим қадам бўлишини таъкидлашдан иборат.

2018-11-19 18:18:13  |  2298 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация