Шайхонтоҳур туманида халқаро стандартларга тўла мос келадиган суд биноси очилди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Суд заллари онлайн трансляция ва видеоконференцалоқа учун зарур АКТ билан жиҳозланган

20 декабрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман маъмурий судининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги очилган суд биноси халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган, деб ёзади Kun.uz. Бинода суд мажлисларини интернет орқали онлайн трансляция қилиш, аудио-видео ёзувини олиб бориш, видеоконференцалоқа орқали суд мажлисларини ўтказиш учун мўлжалланган замонавий ва кенг суд заллари, фуқароларни қабул қилиш учун зарур жиҳозлар билан тўлдирилган алоҳида хоналар мавжуд.

Маълумки, илк бор ташкил этилган маъмурий судлар жойлардаги жиноят ишлари бўйича судлар биноларида фаолият юритишни бошлаган эди. Шайҳонтоҳур тумани маъмурий судининг фойдаланишга топширилаётган янги биноси маъмурий судлар учун биринчи алоҳида ўзига хос бино эканлиги билан аҳамиятлидир.

Мавзуга доир:

​Суд мажлислари Олий суд сайтида онлайн трансляция қилинади

Онлайн-судлов: мажлислар жадвали, видеотрансляциялар ва суднинг ҳал қилув қарорлари

2018-12-21 19:13:40  |  2343 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация