Президент қарорлари ижросини назорат қилиш жараёнида 8 та жиноят иши қўзғатилган



 
  Расм манбаси : Бош прокуратура матбуот хизмати

343 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган

2018 йил давомида Ўзбекистон Республикаси президенти қарорлари ижроси ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилиб, текширишлар натижасига кўра, 343 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 8 та жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, президент қарорларининг ижро этилиши устидан назорат жараёнида тадбиркорлик субъектларига:

– 114,5 млрд. сўм ва 281,3 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари;

– тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 1121 гектар ер майдони ажратилишида;

– 126 та қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари етказиб берилишида;

– 26 млрд. сўм, 1,9 млн. АҚШ доллари ва 2,5 млн. евро миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришда;

– ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 89 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилган.

2019-01-12 19:19:50  |  2732 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация