Маъмурий жарималарни ундиришда қонунга итоаткор фуқароларга енгиллик берилиши мумкин
Шунингдек, жарима тўлаш муддатлари ҳам 15 кундан бир ойга узайтирилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш муддатлари ва тартиби соддалаштирилиши кутилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамалар порталида эълон қилинган.
Ҳужжат аслича қабул қилинган тақдирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Биринчидан, маъмурий жаримани тўлаш учун ҳуқуқбузарга жарима солиш тўғрисидаги қарор унга топширилган кундан бошлаб 30 кунгача муҳлат бериш таклиф қилинган. МЖтКнинг амалдаги (332-) моддасида бу муддат 15 кунни ташкил қилади. Қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда жаримани тўлаш муддати (шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб 15 кун) ўзгармайди.
Иккинчидан, МЖтКга жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини белгиловчи 332-1-модда киритилиши мумкин.
Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Бу имтиёз қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:
маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима суд томонидан тайинланганда;
жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят берилган ёки протест берилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
1 изоҳлар
1.Насридддин
менга нисбатан қўлланилган МЖтК-175 моддаси 2-қисми билан солиқ ҳисоботини топширмади деб 15 000 000сўм жаримага тортилди ваа ҳозир менинг нафақа пулимдан ундиришяпти агар менга вақтида хаабар беришганиида мен қолган ҳисоботларни ваақтида топширишни таъминлар эдим орадан 3-4 ой ўтказиб солиққчилар хабар беришди
Изоҳ қолдириш