Ўспириннинг ўлими билан тугаган ЙТҲ сабабчиси уй қамоғига олинди



 
  Расм манбаси : iibb.uz

Лариса Т. исмли аёл ҳодиса тормоз ўрнига газ тепкисини босиб юборгани оқибатида юз берганини тан олган

Тошкентнинг Юнусобод туманида уч ўсмирни босиб юбориб, улардан бирининг ўлимига сабаб бўлган 42 ёшли аёл Лариса Т.га Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисми бўйича (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

6 июнь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди Лариса Т.нинг уч нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ва оилада ягона боқувчи эканини, муқаддам судланмагани, доимий яшаш ва иш жойи борлиги ҳисобга олиб, унга нисбатан Жиноят-процессуал кодексининг 242−1-моддасига биноан уй қамоғи кўринишидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ЙТҲ 4 июнь куни тахминан 18:30 да Тошкентнинг Юнусобод тумани 11-мавзесида, кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлисида юз берган. Аёл ҳайдовчи Nexia-3 автомобилида 12 ёшли ўсмирлар А.Г., С.И. ва С.Я устига бостириб борган пайтда улар йўлдан чекка жойда тургани айтилмоқда.

ЙТҲ натижасида А.Г. ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган. С.И. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, ҳозирда унинг аҳволи яхши. С.Я.га эса амбулатор текширувдан сўнг уйга рухсат берилган.

2019-06-07 18:51:22  |  1964 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация