Дориларни дорихоналардан ташқарида сотиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади



 
  Расм манбаси : newscenter.az

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 сентябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 186(3)-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«186(3)-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш

Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса;

д) баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса;

е) дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг сифати ва давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан содир этилган бўлса, –

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса;

в) одам ўлишига сабаб бўлса, –

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:.

а) одамлар ўлимига сабаб бўлса;

б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, –

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

2018-10-23 16:48:23  |  4527 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

4 изоҳлар

Сентябрь 13, 2024  23:21

1.Atham

Assalomu alaykum 110 man Tovar Apteka yoki fialllardan tashqarrìda realizatsiya qlinsa nma bolladi

Июнь 05, 2024  13:29

2.Мухиддин

Улим холати билан холат якунланса 186-3 кисми билан жиноят иши очилади. Улим холат юз бермаса 165/1 модда билан жиноят иши кузгатилишига сабаб булади

Август 17, 2023  12:21

3.Абдухаев собит

Дорихонада крим хужжатсиз дори дармон сотилса кандай жазо кулланилади .масалан 10 млн суслик.

Август 12, 2022  02:22

4.Diyorbek

Assalomu alaykum 200 milyonlik dorini kuchada realizatsiya qilinsa hujjati yuq lekin sifati talabga javob bersa uzbekistondi dorisi busa jqvobgarlik qanday buladi iltimos tezroq javob kutaman 908782777 tel iltimos



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация