Солиқдан қарздорлик мавжуд ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотнома қандай олинади?
Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Norma’нинг ёзишича, хизматни икки йўл билан олиш мумкин:
Давлат хизматлари марказлари орқали;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (порталда рўйхатдан ўтиш талаб этилади).
Иккала ҳолатда ҳам доимий яшаш жойи (ҳудуд ва туман/шаҳар номи), Ф.И.О., жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (паспортда бўлади – таҳр.), СТИР, солиқ объектининг кадастр рақами, телефон рақами ва электрон почта манзили кўрсатилган ҳолда сўровнома тўлдирилади. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига мурожаат қилганда сўровнома марказ ходими томонидан тўлдирилади. Бунга 10 дақиқа кетади.
Сўровномадаги маълумотлар мажбурий тартибда жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим. Қулай бўлиши учун Давлат хизматлари маркази ЭРИни марказнинг ўзида 40 дақиқа ичида расмийлаштириб бериши мумкин, бунга ЭКИҲнинг 10 фоизи миқдорида ҳақ тўланади.
Кейин ДСҚ ҳужжатлар келиб тушган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида матрик штрих кодли (QR-кодли) маълумотномани расмийлаштиради. ДСҚ ходимига тегишли ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат Давлат хизматлари марказига (ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП ёки ДСҚ веб-сайтига мурожаат қилинганда) юборилади. Давлат хизматлар маркази электрон ҳужжат келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида ариза берувчига уни қайта юбориши шарт, унинг сўровига кўра маълумотномани қоғоз ва электрон шаклда тақдим этади.
Давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 15 октябрдан кучга кирди.
97 изоҳлар
1.Турайв.гайрад
Мол.мулк.солг
2.Адхамжон
Ер.солиги
3.Уткир абдурахманов
32107943930036
4.Элмирзаев абдуманнат
Солик карздорлик ни аниклаш
5.Тошпулатов Нурбек Бекмуродович
Соликдан карзи йук маълумотнома олиш
6.Жахонгир
Асосий иш жойидан ташкарида иш хаки куринишида булмаган даромаддан кандай солик туланади.
7.Халилов Абдулло Нишонович
Карздорлик
8.Сариев Мансур
Мол мулк ер мулки канчп
Изоҳ қолдириш