Қарши туманлараро суди судьяси пора билан қўлга тушди



 
  Расм манбаси : tkgorod.ru

Бир ой ичида иккинчи ҳолат...

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди судьяси А. М. 500 (беш юз) АҚШ долларини пора сифатида олаётган пайтида қўлга олинган. Xabar.uz сайтининг маълум қилишича, воқеа шу йилнинг 21 декабрь куни содир бўлган.

Хабарларда судья оилавий ажрим масаласида ғайриқонуний ёрдами учун пора олгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноий иш очилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З. И. мулкий низо билан боғлиқ ишни “ҳал қилиб бериш” учун даъвогардан 12 000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилгани ва ашёвий далиллар билан қўлга тушгани ҳақида хабар қилган эдик.

Бундан ташқари, яқинда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Судларни ахборот-ҳуқуқий таъминлаш бўлими собиқ катта консультанти Алимардон Мардоновни 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, унга 10 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

А.Мардонов пора тариқасида 25 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳибсга олинган эди.

2018-12-24 20:55:28  |  2386 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация