Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош прокурорлари экстрадиция бўйича музокара ўтказди



 
  Расм манбаси : Қозоғистон Бош прокуратураси

Асосий эътибор терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш муаммоларига қаратилган

Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов 5 декабрда Остонада Қозоғистон фуқаролари экстрадицияси ва жиноий даромадларни қайтариш бўйича Қозоғистон Бош прокурори билан музокара ўтказган. Бу ҳақда Қозоғистон бош прокуратураси ахборот хизматига таяниб, Turon24 хабар берди.

Қозоғистон Бош прокурори Кайрат Кожамжаров билан Отабек Муродов халқаро келишувлар доирасидаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек, жиноий-ҳуқуқий соҳа, экстрадиция ва жиноий даромадларни қайтариш масалаларини муҳокама қилишган. Асосий эътибор терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш муаммоларига қаратилган.

"Ўзбекистон – халқаро ҳамкорлик бўйича бизнинг асосий шеригимиз. Ҳар йили ўнлаб жиноятчиларни экстрадиция қиламиз, жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатамиз", деган қозоқ бош прокурори.

Масалан, 2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Самара – Чимкент йўналишида 52 ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган автобуснинг эгаси О.М. (исми ошкор этилмаган) 2018 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида ушланган. У ўша пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қочиб, воқеа жойидан яширинган эди.

22 ноябрь куни О.М. экстрадиция масалалари ҳал қилингунга қадар Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш муассасасига олиб борилган эди. Икки давлат Бош прокурорлари учрашувида бу масала ҳам кўриб чиқилгани ҳақида маълумот йўқ.

Сўнгги икки йилда Ўзбекистондан Қозоғистонга 5 нафар шахс, аксинча эса 127 фуқаро экстрадиция қилинган. Узоқ муддатли жиноий терговлар учун ўзбек томонга 10 та жиноий иш берилган.

2018-12-06 17:07:02  |  2193 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация