433-МТМ тарбияланувчиларининг заҳарланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди



 
  Расм манбаси : Qalampir.uz

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчининг овқатдан заҳарлангани юзасидан жиноий иш очилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 8 октябрь куни соат 10:00 ларда 433-сонли мактабгача таълим муассасасининг 7 нафар тарбияланувчиси «Ўткир ичак диареяси» ташхиси билан 2-сонли болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида уларнинг аҳволи ҳозирда қониқарли даражада.

Туман Давлат санитария ва эпидемиология назорат марказининг хулосасида, муассасага 2018 йил 3 август куни кўп миқдорда сариёғ маҳсулоти олиб келиниб ҳозирги кунга қадар истеъмолда фойдаланиб келингани, таомнома бўйича 2-овқат учун тайёрланган тефтель йўриқнома қоидаларига зид равишда тайёрлангани, эскирган ошхона жиҳозларидан фойдаланиб келингани, иккинчи музлатгич носоз ҳолда эканлиги, барча озиқ-овқат маҳсулотлари бир музлатгичда сақланаётгани кўрсатилган.

Муассасада мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 8 октябрь куни Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан ЖКнинг 2571-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-11 17:20:08  |  2453 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация