“Оз миқдорда талон-тарож қилиш” ҳуқуқбузарлиги аниқлаштирилмоқда



 
  Расм манбаси : emarket.uzex.uz

МЖтК 61-моддасининг таклиф этилаётган янги таҳририда “ўзгалар мулки” тушунчаси киритилган, санкциялар ўзгартирилган, шунингдек, жисмоний шахсларнинг талон-тарож қилинган мулки қиймати аниқлаштирилган

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан, жумладан, 61-модда (“Оз миқдорда талон-торож қилиш”) янги таҳрирда таклиф қилинмоқда:

«Ўзгалар мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса –

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Башарти жисмоний шахсларнинг талон-торож қилинган мулки қиймати энг кам иш ҳақининг бир бараваридан, шунингдек корхона муассаса, ташкилотларнинг талон-торож қилинган мулки қиймати энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади.

Жисмоний шахсларларга нисбатан содир этилган оз миқдордаги талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар таркибида хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб, ўта хавфли рецидивист томонидан, жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик), уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этиш аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда қўлланилади».

Амалдаги таҳрирда ушбу модда қуйидагича баён қилинган:

61-модда. Оз миқдорда талон-торож қилиш

Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади.

Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини уларнинг ходими томонидан ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

2019-03-04 21:11:53  |  6678 |   0  | 

2 изоҳлар

Декабрь 16, 2021  23:50

1.ислом

энг кам иш хаки 822 000 сум олинадими

Октябрь 06, 2021  23:19

2.Самоиддин

иккита савдо дўкони бор, улардан бирини белгиланган тартибда ҳужжати бор, иккинчи савдо дўконининг ҳужжати йўқ. Ҳар иккаласидан алоҳида, алоҳида шахслар оз миқдорда ўғирлик содир этса, жавобгарлик қанақа бўлади? Бирига жиноий жавобгарлик, иккинчисига маъмурий жавобгарликми? Ўғирлик ҳолатларида ҳар иккаласида ҳам савдо дўконига алоқаси бўлмаган шахслар содир этган бўлса?



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация