Қашқадарёда йўл-патруль хизмати ходимларига ҳужум қилинди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли йўл патруль хизмати инспекторлари Жасур Йўлдошев, Иномжон Қораев ва Шаҳзод Чориев томонидан Косон тумани «Гувалак» маҳалласи ҳудудида  йўлда ҳаракатланаётган «Кобальт» автомашинаси тўхтатилиб, кичик сержант Ж.Йўлдошев автомобиль ҳайдовчисидан ҳужжатларни тақдим қилишни сўрайди. Ўзини Ҳусниддин Тўрақулов деб таништирган шахс ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтади.

Инспекторлар ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштиради. Шундан сўнг автомашинани вақтинчалик жарима майдончасига олиб борилиши керак эди.

Аммо Х.Тўрақулов ва унинг йўловчилари, яъни турмуш ўртоғи Муҳаббат Жуманазарова, ўғли Шоҳрух Эгамбердиев, қизи Кумуш Эгамбердиева ходимларга фаол қаршилик кўрсатишади.

Ш.Эгамбердиев қўлига пичоқ олиб, Косон тумани ички ишлар бошқармаси 11-сонли ички ишлар бошқармасига тегишли “Дамас” русумли автомашина ойнасини синдириб, балонларига шикаст етказади. Шундан сўнг йўловчилар автомашинасига ўтириб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Кичик сержант Ж.Юлдашев ва сафдор И.Қораевга жароҳат етказилган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан маълум қилишларича, кўрилган тезкор чоралар натижасида Ш.Эгамбердиев ушланиб, Х.Тўрақулов, М.Жуманазарова ва К.Эгамбердиева туман прокуратурасига топширилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2018-11-06 15:49:30  |  2330 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация