Прокуратура ходимига пора таклиф қилган шахслар қўлга олинди
8-9 март кунлари прокуратура ходимларига иккита ҳолатда 15 минг доллар берган шахслар устидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар берди.
Хусусан, 8 март куни Пахтачи туман прокуратурасида терговчи лавозимида иш ўрганувчи Д.Б.га ИИБ қўриқлаш бўлими ходимига фаол қаршилик кўрсатган бир гуруҳ шахсларга нисбатан айбловни енгиллаштириш эвазига 5 минг доллар пора таклиф қилган фуқаро Х.М. шу маблағни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, 9 март куни Наманган вилояти прокуратураси катта терговчиси Ш.Ж., устидан жиноят иши очилган учта корхона мансабдор шахсларини жавобгарликка тортмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилишганлигини билдирган. Ушбу билдирги асосида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Э. терговчи Ш.Ж.нинг хизмат хонасида унга “келишилган” пулни берган чоғида қўлга олинган.
Мазкур икки ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш