Адлия вазирлиги нотариус лавозимларига онлайн танлов ўтказмоқда
Расм манбаси : protoday.uz
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси бугун, 2018 йил 17 октябрь куни соат 10:00 да вакант нотариус лавозимларига танлов бошланганини эълон қилди. Танлов 18 октябрь куни ҳам давом этади.
Танлов жараёнларини интернет тармоғида Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти (http://www.minjust.uz/uz/press-center/news/90931/) ва Facebook ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси (https://www.facebook.com/groups/adliya/) орқали тўғридан-тўғри кузатиб бориш мумкин.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш