Онлайн. USAID Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш ва кадрлар тайёрлаш лойиҳаларига 12 млн доллар ажратади



 
  Расм манбаси : AzerNews

Ўзбекистон Адвокатлар палатасида Tetra Tech DPK компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилмоқда

Мазкур компания АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги – USAID томонидан “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти” лойиҳаси доирасида эълон қилинган танловга кўра техник кўмак кўрсатувчи пудратчи этиб белгиланган.

USAID Ўзбекистонда 1993 йилдан бери фаолият олиб боради. Агентлик Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда қонун устуворлигини таъминлаш ва янги кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хусусан, уч йил давомида бу мақсадларга америкаликлар томонидан 12 млн доллар ажратилади.

Жорий йилнинг 8 июнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда USAID ўртасида Ўзаро англашинув меморандуми имзоланган эди.

2018-11-27 11:05:14  |  2145 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация