Зўравонликдан жабр чеккан аёлларни реабилитация қилиш марказлари ташкил этилмоқда



 
  Расм манбаси : Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси

Республика бўйлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида 130 дан ортиқ Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари (шелтер) ташкил этилмоқда.

Бу марказларда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларга манзилли, ўз вақтида ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш, ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атвор пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш каби ишлар халқаро тажрибаларга таянган ҳолда амалга оширилади.

Хотин-қизлар қўмитаси келгусида мазкур марказлар қошида Коворкинг марказларини ташкил этишни ҳам кўзда тутмоқда. Унда оғир вазиятга тушиб қолган аёлларни касбга ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таьминлаш ишлари амалга оширилади.

Реабилитация марказлари Ўзбекистон Президентининг “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Қарор доирасида Хотин-қизлар қўмитаси тизимида зўравонлик қурбонига айланган аёллар учун шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, зарурат бўлганда уларга қўшимча ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш учун мўлжалланган республика доирасида ягона қисқа рақамли 1146 "ишонч телефони" ишга туширилди. Бунда мурожаатчи истагига кўра, унинг шахси ва мурожаати сир сақланиши кафолатланади.

2018-09-19 12:50:16  |  2512 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация