Хатирчида қиморхона фаолиятига барҳам берилди



 
  Расм манбаси : UzA

Хатирчи туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан «Зарафшон» МФЙ ҳудудида ўз уйида қиморхона очган фуқаронинг қилмишлари фош этилди.

«Халқ сўзи» хабарига кўра, маҳаллада истиқомат қилувчи С.Р. ўз уйида пул тикиб карта ўйнашни ташкил этган ва қиморбозлар учун барча шарт-шароитларни яратиб берган. Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу хонадонда уй эгаси билан бирга яна олти киши қимор ўйини устида қўлга олинди.

Тадбир давомида қиморбозлардан 3 миллион 230 минг сўм пул холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинди. Ҳуқуқбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

2018-09-19 12:21:46  |  2115 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация