Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳимояси кучайтирилмоқда



 
  Расм манбаси : uajcc.org

1 июлга қадар барча товар белгилари хатловдан ўтказилиб, ноқонуний рўйхатга олинган товар белгиларининг гувоҳномалари бекор қилинади

Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари кучайтирилади. Бу президентнинг 2019 йил 8 февралда имзоланган “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ҳаммага маълум товар белгилари ноҳалол рўйхатдан ўтказилишини аниқлаш нуқтаи назаридан, 2019 йил 1 июлга қадар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, ноқонуний берилган товар белгиларининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномалари бекор қилинади.

Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш вазифаси юклатилган.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 июлга қадар интеллектуал мулк объектларининг ягона ва доимий янгиланиб борадиган интеграциялашган маълумотлар базаси ишлаб чиқилиб, жорий этилади.

2019-02-08 20:24:27  |  2251 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация